Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида кадетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий баҳсларда ҳам муносиб иштирок этиб, бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Жамоавий беллашувларда Арслонбек Тожиев, Беҳруз Омондавлатов, Ғолибжон Сулаймонов, Жасур Содиқов, Шерхон Тўрабоев, Оловуддин Жўрақулов ва Шоҳрух Тўраевдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Жазоир, Венгрия ва Франция терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида, шунингдек, Диёра Келдиёрова (-48 кг) олтин, Жасур Содиқов (-73 кг) ва Шерхон Тўрабоев (-81 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар