Туркия полицияси томонидан Истанбул полиция участкасида юз берган портлашга алоқадор икки киши йўқ қилинди, деб хабар беради «Eurointegration.com.ua».
Маълум қилинишича, полиция участкаси яқинида машинасини портлатиб юборган худкушнинг шериклари хавфсизлик кучлари билан отишмага киришган. Бу пайтда улар участка биносида яширинган.
Полиция портлашга дахлдор икки кишини йўқ қилишга муваффақ бўлди, бироқ операция давомида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)