Актёр Билл Мюррей «Арвоҳ овчилари» фильмининг учинчи қисмини суратга олишда қатнашишга рози бўлди, деб хабар беради Meduza.
Фильмда яна бир собиқ арвоҳ овчиси пайдо бўлади. Аввалроқ Мюррей «Арвоҳ овчилари» фильмининг давомида суратга тушишдан бир неча марта бош тортган эди.
Мюррей 1984 йилда «арвоҳ овчилари» жамоаси вакилларидан бири Питер Венкман ролини ижро этган эди. Ушбу роль унинг ижросидаги энг машҳур роллардан бирига айланди. 1989 йилда фильмнинг давоми чиқди.
Эслатиб ўтамиз, экранларга 2016 йил 22 июнда чиқиши режалаштирилган фильмнинг янги қисмида арвоҳ овчилари ролини илк бор аёллар ижро этади.
Изоҳ (0)