Актёр Харрисон Форд бошқарган самолётнинг ҳалокатга учрашига бузуқ карбюратор сабаб бўлган. Бу ҳақда ABC News маълумотларига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, карбюратордаги носозликлар ёқилғи ортиқча ҳажмда узатилиши ва двигателнинг ишдан чиқишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, актёр Харрисон Форд 2015 йил март ойида енгил моторли самолётда ҳалокатга учраган ва жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганди.
Изоҳ (0)