Анжелина Жоли ва Брэд Питт бош ролларни ижро этган «Ложувард қирғоқ» (By the Sea) фильмининг илк видеолавҳалари YouTube’да пайдо бўлди. Фильмда Жоли режиссёр, сценарий муаллифи ва продюсер сифатида ҳам иштирок этган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Фильмда ўтган асрнинг 70-йилларида Франция бўйлаб саёҳат қилаётган собиқ раққоса ва ёзувчи ҳақида ҳикоя қилинади. Жуфтлик ўртасида келишмовчиликлар юзага келади ва улар бир-биридан узоқлаша бошлайди. Бироқ шаҳарлардан бирида янги турмуш қурган келин-куёв билан танишув муносабатларига бошқача нигоҳ билан қарашга мажбур этади.
Эслатиб ўтамиз, Брэд ва Анжелина 2004 йилда суратга олинган «Жаноб ва хоним Смит» фильмидан бери экранларда бирга кўринмаган эди. Янги фильм тақдимоти 13 ноябрга мўлжалланган.