Голливуд актёри Стивен Сигал Россия таркибидаги Ёқутистон Республикасининг Мирний шаҳрига етиб келди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» «ЯСИА» ахборот агентлигига таяниб.
Стивен Сигалнинг Ёқутистонга ташрифидан расмий мақсад олмос қазиб олувчи «АЛРОСА» корхонасининг техник, ижтимоий-иқтисодий даражасини баҳолаш билан боғлиқ.
Бироқ Голливуд юлдузининг Ёқутистонга сафари шахсий хусусиятга ҳам эга. «Сигал Ёқутистонда ўз уруғларини қидирмоқда», — дейилади мақолада.
Сигал айтишича, унинг ота томонидан бобоси Россиядаги минтақалардан бирида туғилиб, ХХ аср биринчи ярмида эса АҚШга кўчиб кетган.
Ўз қариндошларини қидириб, актёр Қозоғистон, Қалмоғистон, Тива Республикасини ҳам кезиб чиққан.