БМТнинг Марказий Африка Республикасида вазиятни барқарорлаштириш бўйича вакили, Руанда қуролли кучлари ходими томонидан руандалик тўрт нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. Яна саккиз нафар ҳарбий яраланди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Жиноятни содир этгандан сўнг, у ўзини отиб ўлдирди. Ҳодиса Марказий Африка Республикаси пойтахти Банги шаҳрида 8 август тонгида, маҳаллий вақт билан 5:45 атрофида юз берди.
Руанда қуролли кучлари генерали Жозеф Нзабамвитанинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Изоҳ (0)