Хонанда Лола ва Тамила Facebook’даги «Жамоатчилик назорати» гуруҳидаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси миллий қадриятларга амал қилмаган хонандаларнинг лицензиясини қайтармаслиги ҳақидаги хабар муҳокамасига қўшилди. Бу ҳақда «UZ24» хабар бермоқда.
Муҳокамада Тамила унинг «Золим» қўшиғига ишланган клип туфайли лицензияси олиб қўйилганигидан шикоят қилган. Лола эса уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдириб, мухлисларининг далдасидан янада илҳомланишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 2015 йилнинг июль ойи бошида Тамиланинг, ой ўртасида эса Лоланинг лицензиясини бекор қилган эди.
Бирлашма вакили Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг сўзларига кўра, лицензияларнинг бекор қилинишига Лоланинг «миллий менталитетимизга ҳаддан ташқари тўғри келмайдиган кийимларни кийиб, бу ҳолатни ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга тарғиб қилаётгани» ва Тамиланинг «бемаза клиплари» сабаб бўлган.
Изоҳ (0)