Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий Россиянинг футбол бўйича терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Россиялик мутахассис билан шартнома 2016 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичи охирига қадар тузилди. Бу даврда у Россия термаси бош мураббийлиги ва ЦСКА клуби мураббийлигини биргаликда олиб боради. Бу қарор Россия Федерацияси Спорт вазирлиги томонидан маъқулланди.
Изоҳ (0)