АҚШнинг Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан 40 та мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров якунида Россия ва унинг президенти Владимир Путин дунё бўйлаб оммабоплик бўйича АҚШ ва унинг президенти Барак Обамадан анча ортда қолиши маълум бўлди.
Сўровда қатнашган 45 минг кишининг 30 фоизигина Россия ҳақида ижобий фикр билдирган, Путин эса 25 фоиз иштирокчида яхши таассурот қолдирган. Польша ва Иорданияда 80 фоиз, Исроилда 74, Японияда 73, Украинада 72, Франция ва Германияда 70, АҚШда 67 фоиз иштирокчилар Россия ҳақида ёмон фикрга эга. АҚШда бу кўрсаткич икки йил олдин 37 фоизга тенг бўлган. Вьетнамда сўралганларнинг 75 фоизи, Хитойда 51, Ганада 56 фоизи ижобий фикр билдирган.
Деярли барча минтақаларда АҚШнинг имижи Россиядан анча яхшилиги маълум бўлган. Европада бу кўрсаткич мос равишда 69 ва 26, Африкада 79 ва 37, Лотин Америкасида 67 ва 29, Осиё-Тинч океани минтақасида 66 ва 37, Яқин Шарқда 29 ва 25 фоизга тенг.
Владимир Путин ҳақида Россиядан ташқарида сўралганларнинг 58 фоизи салбий фикр билдирган. Испанияда бу 92, Польшада 87, Францияда 85, Украинада 84, Австралияда 81, Перуда 52, Кенияда 45 фоизга тенг. Вьетнамликлар ва венесуэлаликларнинг 70 фоизи эса Путин ҳақида ижобий фикрда.
Барак Обамани Европада сўров иштирокчиларининг 75 фоизи, Путинни эса 15 фоизи қўллаб-қувватлашини билдирган. Африкада бу кўрсаткич мос равишда 77 ва 32, АҚШда 41 ва 21, Яқин Шарқда 36 ва 25 фоизга тенг.
Изоҳ (0)