Бразилиядаги обсерваторияга Тошкент обсерваторияси собиқ директорининг номи қўйилди, деб хабар беради «12news.uz».
Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиевнинг маълум қилишича, Харьков ва Ленинград университетларини битирган Александр Постоев 1928 йилда Тошкентга кўчиб келган. 1930 йилдан Тошкент обсерваториясида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган, 1935 йилда обсерватория директорлигига тайинланган. Ўша йилнинг ўзида физика-математика фанлари номзоди ва Халқаро астрономия иттифоқи аъзосига айланган.
Изоҳ (0)