Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичидаги рақиби — КХДР айни вақтда Шарқий Осиё Футбол Федерацияси Кубоги доирасидаги учрашувда Японияни мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақанинг биринчи туридаги ушбу ўйиннинг 88-дақиқасида КХДР футболчилари ғалабани илиб кетди. Ҳисоб 1:1 кўриниш олиб турган бир вақтда Пак Хён Ил рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўз жамоасига турнирдаги илк 3 очкони келтирди.
Ушбу турнирда Япония ва КХДРдан ташқари, Хитой ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари иштирок этмоқда. Уларнинг ўзаро ўйинида 2:0 ҳисоби қайд этилиб, Жанубий Корея ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)