Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 1 август куни, кечки пайт нохуш ҳодиса юз берди. Аёл киши бешинчи қаватнинг деразасидан қулаб тушди, деб хабар беради «Zakon.kz».
«Мен унинг уйига хоналарни йиғиштириш хизмати юзасидан борган эдим. Уй эгаси маст ҳолатда эди. Уйни йиғиштириб бўлганимдан сўнг, у менга тажовуз қилмоқчи бўлди. Мен унга қаршилик кўрсатганимдан кейин, у мени ура бошлади. Деразанинг ёнига бориб, у ердан ўзимни ташлаш билан уни қўрқитмоқчи бўлдим. Шунда у мени деразадан итариб юборди», — дейди жабрланувчи.
Йиқилиб тушган аёлнинг умуртқа поғонасига шикаст етганлиги сабабли, унинг асаб тизими фаолияти бузилган.
Изоҳ (0)