АҚШнинг Цинциннати шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойиши чоғида олти киши ҳибсга олинди. Намойиш йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун қўлга олинган, қора танли Сэмюл ДьюБоузнинг полиция томонидан ўлдирилишига қарши ўтказилди, деб хабар беради «Koммерсант.ru» маҳаллий полиция капитани Дуг Висман маълумотига таяниб.
Ўлдирилган одамнинг қариндошлари ташкил этган намойиш охирида унинг қатнашчиларидан бири жамоат биносига хавф туғдирганлиги сабабли ҳибсга олинди.
Шунингдек, полиция ҳаракатларига халақит беришга уринган яна беш киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)