Германиянинг Spiegel газетаси 2005 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган мамлакатнинг амалдаги канцлери Ангела Меркель ушбу лавозимда тўртинчи муддатда ҳам қолиш учун ўз номзодини илгари сурмоқчилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, Меркель ўзи аъзоси ҳисобланган Христиан-демократлар партиясининг бош котиби Петер Таубер билан сайловолди кампаниясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиб улгурган. Ушбу кампания тахминан бир ярим йилдан кейин бошланиши керак.
Бундестаг учун сайловлар 2017 йил кузида ўтказилади. Сўнгги марта 2013 йилдаги парламент сайловида Христиан-демократлар партияси ва Христиан-социаллар иттифоқи блоки 41,5 фоиз овоз тўплаган. Бу уларга ўз номзодлари Меркелни канцлерликка қўйиш имконини берган. Ҳукумат Германия социал-демократлар партияси билан коалиция орқали шакллантирилган.
Изоҳ (0)