Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд автомобиль заводи («СамАвто») сиқилган табиий газда ишлайдиган двигателли биринчи автобусни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Автобус тақдимоти 30 июль куни Isuzu Motors президенти Сусуму Хосои раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Япония делегациясига намойиш этилган тажрибавий нусха Isuzu Motors ва Itochu Corporation томонидан ижобий баҳоланди. Евро-4 экологик стандартига мос тушувчи ушбу автобус тури маҳаллий йўловчи транспорти янги сифат даражасига чиқиши учун имкон яратади.

Фото: «СамАвто»

Фото: «СамАвто»

Фото: «СамАвто»

Фото: «СамАвто»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Isuzu Motors компанияси Самарқанд автомобиль заводининг устав капиталидан 8 фоизлик улушни ўзлаштириш бўйича «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан келишув имзолаган эди.

Фото: «СамАвто»

Фото: «СамАвто»

Isuzu Motors ва «Ўзавтосаноат» АК ҳамкорлиги 2007 йилда бошланган эди. Сиқилган табиий газда ҳаракатланадиган юк автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ушбу ҳамкорлик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда