Қримнинг қўшиб олиниши ва Донбассдаги можаро сабабли Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларга яна олти давлат — Черногория, Албания, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Украина қўшилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Тегишли баёнот Европа Кенгашининг расмий сайтида эълон қилинган. Санкцияларга қўшилган давлатлардан Черногория ва Албания Европа Иттифоқи аъзолигига даъвогар ҳисобланади, Исландия, Лихтенштейн ва Норвегия эса Европа эркин савдо уюшмасига киради.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг амал қилиш муддатини 2016 йил 31 январгача узайтирди. Бунга жавобан Россия Европа давлатларининг озиқ-овқат маҳсулотларига эмбарго муддатини узайтирган.
Изоҳ (0)