Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Виржиниялик (АҚШ) юк машинаси ҳайдовчиси Mega Millions лотереясида 153 миллион доллар ютиб олди. 52 ёшли Стивен Пелокин барча солиқларни тўлаб бўлганидан сўнг 92 миллион долларга эга бўлади. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Mega Millions вакилларининг маълумотларига кўра, Пелокин 30 йил давомида юк автомобиллари ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Пенсильвания штатига кета туриб, Милтон автомобиллар тўхташ жойида битта чипта олади. Уни миллионерга айлантирган бу бекатга энди 100 минг доллар мукофот берилади.

Пелокиннинг айтишича, энди у ва турмуш ўртоғи ишларини ташлаб, оила даврасида кўпроқ вақт ўтказиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, Mega Millions ўйинида жекпот ютиш имконияти 259 миллионга бирни ташкил этади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган