Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида миллий кинематография санъатини ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: uzbekkino.uz

Фото: uzbekkino.uz
«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Аҳмаджон Умаровнинг сўзларига кўра, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида агентлик буюртмасига асосан ишланган «Новда», «Болалик синовлари», «Ҳаётда...», «Шунқорлар», «Рўё» каби бадиий фильмлар ҳамда «Тулкивойнинг тавбаси», «Сариштали уй – фариштали уй» мультфильмлари экранларга чиқди.

«Лолақизғалдоқ», «Сўнгги пушаймон», «Кузнинг бир куни», «Толиққан кўнгиллар ойга талпинар», «Маъсума» номли бадиий фильмларни суратга олиш ишлари бошланди. «Нўхат полвон» ва «Оқбўйин» мультфильмлари, «Ойқиз эртаги», «Устюртга йўл», «Ажал жодуси», «Дадил бўл, Камолиддин!», «Баракасини берсин» сингари фильмларни суратга олиш давом этмоқда.

Агентликнинг 2014—2015 йилларга мўлжалланган ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқариш режасига биноан «Завол билмас умр», «Ўғлонлар», «Эҳтиром», «Из», «Уста», «Агар сен ҳақ бўлсанг...», «Санъатнинг бебаҳо хазинаси» каби ҳужжатли фильмлар устидаги ишлар ниҳоясига етказилди.

Нодавлат киностудиялар томонидан суратга олинган 28 фильмнинг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мослиги ўрганиб чиқилди. Бир қатор фильмлар мазкур талабларга жавоб бермагани сабабли уларнинг намойишига рухсат берилмади.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида «Умрбоқий сиймолар» ва «Замон ва тақдирлар» туркумида таниқли олимлар, моҳир мусаввирлар, эл суйган санъаткорларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ўндан ортиқ ҳужжатли фильм, «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлар туркумини яратиш ишлари давом этмоқда.

Ўтган вақт мобайнида бир қатор хорижий давлатларда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтди. Алоҳида қайд этилишича, Ўзбекистон киноижодкорларининг экран асарлари халқаро кинофестивалларда намойиш этилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди