Мьянмада умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган 153 нафар хитойлик дарахт кесувчи амнистияга тушди, деб хабар беради Reuters.
Шунингдек, ноқонуний дарахт кесишда қатнашган ва ўн йилга озодликдан маҳрум этилган ХХРнинг икки нафар вояга етмаган фуқароси ҳам озод этилди. Яқин вақт ичида улар автобусларда мамлакатлар ўртасидаги чегарага етказилади.
Хитойлик дарахт кесувчилардан ташқари қамоқда бўлган яна 6811 киши амнистия қилинди. Улардан кўпчилиги Мьянма фуқароларидир. Агентликнинг маълум қилишича, Мьянма ҳукумати Хитой билан муносабатларини яхшилаш учун дарахт кесувчиларни қўйиб юборишга қарор қилган.
Изоҳ (0)