КХДР мулоқотга киришиш учун АҚШни Жанубий Корея билан қўшма йиғинларни ўтказишдан воз кечишга чақирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«АҚШ қўшма ҳарбий йиғинлар сингари провокация ҳаракатларини тўхтатадиган бўлса, мулоқот учун имконият очилади ва кўплаб масалалар ечилиши мумкин», — дейилади Шимолий Корея ТИВ баёнотида.
Ушбу баёнот Корея яриморолидаги ядро муаммоси бўйича олти томонлама музокаралар бўйича АҚШнинг махсус вакили Сидни Сейлер шу кунларда Сеул ва Пекинга ташриф буюриб, мулоқот Пхеньяннинг унда қатнашишдан бош тортаётгани учун музлатиб қўйилганини маълум қилганидан кейин берилди.
Изоҳ (0)