Франция президенти Франсуа Олланд эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийни ноябрь ойида Парижга таклиф қилди, деб хабар беради «Koммерсант.ru».
«Менда давлатимиз президенти Франсуа Олланднинг Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга ноябрь ойида Францияга келишни таклиф қилган мактуби бор», — дейди Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус. У 29 июль, чоршанба куни Теҳронга бир кунга ташриф буюрди.
Эрон ядро дастури юзасидан эришилган келишувдан сўнг, Теҳроннинг Ғарб билан яқинлашуви ортмоқда.
Изоҳ (0)