Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Ю. А. Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш илмий-тадқиқот синов марказининг етакчи мутахассислари 23 июль, пайшанба куни Тошкентда очилган Халқаро аэрокосмик мактаб — ХАКМ—2015 ёш иштирокчилари учун машғулотлар ўтказмоқда, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Архив. Фото: UzReport

Архив. Фото: UzReport

Мактаб ташкилий қўмитаси хабарига кўра, «Кичик юлдуз академияси» 26-марта чақирилмоқда. Бутун йил давомида коинот илмига қизиқувчи 14—17 ёшдаги ёш истеъдодлар аэрокосмик мактаб иштирокчиси бўлиш учун турли тест синовлари орқали саралаб олинди. Бу ерда болалар ҳам назарий, ҳам амалий билимларга эга бўлади.

ХАКМ—2015 машғулотлари Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назариясига 100 йил тўлишига, шунингдек, мактабни яратиш ташаббускори бўлмиш Ўзбекистон академиги Шавкат Воҳидов хотирасига бағишланади.

Болаларга маърузаларни Ю. А. Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш илмий-тадқиқот синов марказининг етакчи муҳандиси полковник Михаил Васильев ва муҳандис Татьяна Марченкова, шунингдек, космонавт учувчи полковник Солижон Шарипов ўқийди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар