Покистонда сув тошқини қурбонлари сони 51 кишига етди, яна 21 киши яраланган, деб хабар беради «РИА Новости».
Мамлакатдаги Фавқулодда вазиятлар миллий бошқармасининг маълум қилишича, 27 июль ҳолатига табиий офатдан 258 минг киши жабрланган. Ҳудудда 12 кун аввал бошланган сув тошқини оқибатида 450 дан ортиқ қишлоқ сув остида қолди, 1,6 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлди. Пенжоб, Хайбер-Пахтунхва ва Белужистон каби ҳудудларга табиий ҳодиса натижасида энг кўп зарар етди.
Ҳукумат қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)