Яқин кунларда Сурия пойтахтида 2011 йилда «араб баҳори» воқеалари тўлқинида ёпилган Туниснинг бош консулхонаси ўз фаолиятини тиклайди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Бош консул этиб тунислик дипломат Иброҳим ал Фавари тайинланган.
2012 йил ноябрь ойида Араб давлатлари лигаси араб элчиларини Дамашқдан чақириб олиш ва Суриянинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ливан ва Ироқ бу қарорга бўйсунмаган, Иордания эса ўз элчисини 2014 йилдагина чақириб олган.
Изоҳ (0)