АҚШ Украинада ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади, деб хабар беради «Коммерсант.ru» Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер маълумотига таяниб. «Бу ўқув машғулотлари биз март ойида эълон қилган миллий гвардия ўқув машғулотларига ўхшаш бўлади», — дейди Марк Тонер.
Ўқув машғулотлари мамлакатнинг ғарбида, Польша чегараси яқинида ўтказилади. Тонернинг таъкидлашича, машғулотлар АҚШ ва Украина ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бир қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)