Испанияда никоҳдан ўтиш ёши 14 дан 16 ёшга ўзгартирилди, деб хабар беради «Eurointegration.com.ua». Шу пайтгача испанияликлар судьянинг рухсати билан 14 ёшдан оила қуриши мумкин эди. Энди эса Испанияда никоҳдан ўтиш ёши кўпчилик Европа давлатлари даражасида белгиланди.
Мамлакатнинг фуқаролик кодексига ўзгартириш 2013 йилдан буён тайёрланаётган бўлишига қарамасдан, у 23 июль, пайшанба куни қонуний кучга кирди. Бу ўзгартириш Unicef ва болалар ҳуқуқи билан шуғулланувчи Испания ташкилотлари томонидан маъқулланди.
Статистика маълумотларига кўра, Испанияда 2000—2014 йилларда 16 ёшга тўлмаган шахслар томонидан 365 та никоҳ тузилган.
Изоҳ (0)