Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобуснинг дарёга қулаб кетиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, яна 22 нафари яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳалокат Куллу округида содир бўлди. Ҳозир у ерда ёмғирлар мавсуми бўлиб, жала йўлларнинг бир қисмини ўпириб кетган.
Ҳиндистон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони бўйича бошқа мамалакатларни ортда қолдиради. Фақат 2014 йил давомида йўллардаги ҳалокатлар 141 минг кишини ҳаётдан олиб кетган. ЙТҲ сабабларидан Ҳиндистонда энг кўп тарқалгани тезликни ошириш ҳисобланади.
Изоҳ (0)