Анжелина Жоли Қизил кхмерлар давридаги Камбоджа ҳақида тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олади. Бу ҳақда у Голливудда тарқатилган махсус баёнотида маълум қилган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Жоли нафақат режиссёр, балки продюсер сифатида ҳам ишлаётган фильм камбоджалик ёзувчи Лун Уннинг «Улар аввал отамни қатл этишди: Камбоджа қизининг хотиралари» китобига асосланган. «Уннинг китоби менда катта таассурот қолдирди, — дейди Жоли. — Болалар урушни қандай қабул қилиши ва бу уларнинг руҳиятига нечоғли таъсир кўрсатишини англаб етгандек бўлдим. Мен ўзим учун ўта аҳамиятли бўлган китоб асосида фильм олаётганимдан мамнунман».
Сценарийси Жоли ва Ун томонидан бирга ёзилаётган лойиҳа 2016 йилнинг иккинчи ярмида дунё юзини кўриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)