Бавариянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳри яқинидаги Альп тоғларида ўқув машғулоти ўтаётган Германия армиясининг 16 нафар ҳарбий хизматчиси яшин уриши натижасида жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Юзга яқин ҳарбийлар чодирлардан иборат шаҳарчани қураётганда жала бошланган. Яшин уриши натижасида жабрланган уч киши касалхонага етказилди, қолганларига ўша жойнинг ўзида ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса жойига 17 та тез ёрдам машинаси етиб келди. Шунингдек, қутқарув хизмати вертолётлари ҳам жалб қилинди.
Изоҳ (0)