АҚШнинг Strategic Vision компанияси автомобиллар сифати ва харидорларнинг қониқиш даражаси соҳасида тадқиқот ўтказиб, Total Quality Index йиллик рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Унга кўра, талабчан америкалик истеъмолчилар Fiat Chrysler Automobiles, Volkswagen ва General Motors концернларининг моделларига содиқ эканлиги маълум бўлди. Қайд этилишича, Fiat Chrysler Automobiles биринчи марта бундай юқори ўриндан жой олган.
GM маҳсулотларидан Chevrolet Colorado яна бир марта энг яхши пикап деб топилди. GMC Sierra 2500/3500 оғир пикаплар рейтингини бошқарган бўлса, Chevrolet Corvette convertible премиум классдаги энг яхши кабриолет деб топилди. Рейтингнинг турли йўналишларида концерннинг бошқа автомобиллари ҳам ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)