Lexus’нинг Австралиядаги бўлими мутахассислари RC F спорткарининг янги модификациясини ишлаб чиқди, у ҳайдовчининг юрак уриши билан синхронлаша олади, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Махсус ёруғлик диодли панеллар ёрдамида авто одам юрак уриши ритмида ёруғлик таратади. Бу бир нечта технология ёрдамида амалга ошади. Ҳайдовчига уланган махсус юрак уриши монитори сигналларни санайди ва уларни Arduino control board бошқарув платасига жўнатади.
Сўнг сигналлар ёруғлик диодларини тўғри режимда ишлашга ундайди. Ёруғлик бериш тизими алоҳида аккумулятордан қувват олади.
Изоҳ (0)