Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қиз ҳомиладорлик бўйича рўйхатда туради. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Аёллар ва оила демографияси сиёсати бўйича миллий комиссия аъзоси Бексултон Туткушевнинг маълумоти асосида «Власть» интернет-журнали хабар беради.
Туткушев вояга етмаганлар ўртасидаги муаммолар оиладан келиб чиқишини таъкидлади. У ота-оналарга болаларини эътиборли бўлиб кузатишни, уларга тарбия беришни ва кўпроқ суҳбатлашиб туришни тавсия қилди.
Қозоғистонда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар орасида барвақт ҳомиладор бўлиш, туғиш ва абортлар сони кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)