2015 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Стратегиясининг амалий аҳамияти ва самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди.
Учрашувда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк иштирок этди.
Изоҳ (0)