Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Alcatel OneTouch смартфонларининг энг ноодатий модели сотила бошланди, деб хабар беради «Mobinfo.uz».

Фото: mobinfo.uz

Фото: mobinfo.uz

OneTouch Idol 3 модели МWC 2015 кўргазмасида намойиш этилганди. Бу смартфоннинг ғайриоддийлиги шундаки, телефоннинг юқори қисми пастга бўлиб қолса ҳам фойдаланувчи бемалол гаплашаверади.

Телефоннинг 4,7 дюйм ва 5,5 дюймли версиялари чиқарилган. 5,5 дюймли версияга саккиз ядроли марказий процессор ва full HD экрани ўрнатилган. Ушбу аппаратнинг 16 ва 32 Гб хотирага эга версиялари бор. 13 мегапикселли асосий камерага эга. Телефон корпуси қалинлиги 7,7 миллиметрни ташкил қилади.

Фото: mobinfo.uz

Фото: mobinfo.uz

4,7 дюймли моделга тўрт ядроли марказий процессор ва HD экрани ўрнатилган. У 5 мегапикселли олд камерага эга.

Ҳар иккала гаджет Android L операцион тизимида ишлайди ва 4G LTE стандартидаги алоқани кўтара олади.

Фото: mobinfo.uz

Фото: mobinfo.uz

Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида смартфоннинг 5,5 дюймли версияси тахминан 1,6 миллион сўмдан, 4,7 дюймли версияси эса 1,1 миллион сўмдан сотилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)