Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Очиқ хат» китобининг рус тилидаги таржимаси — «Откритое послание» китоби нашрдан чиқди, деб хабар бермоқда «Islam.uz».
Китобнинг ўзбек тилидаги варианти 2015 йил бошида чоп этилган бўлиб, кейинроқ 2015 йил апрель ойида яна бир марта нашрдан чиққан, жорий йилнинг июль ойида эса тўлдирилиб, қайтадан нашр қилинган эди.
«Ҳилол нашр» нашриёти чоп этган ушбу китоб алломанинг ҳаётлиги чоғи дунё юзини кўрган сўнгги асарлардан бири саналади. Муаллиф китобда кейинги чорак асрда мусулмон оламида рўй бераётган муҳим сиёсий воқеаларга очиқ-ошкора муносабат билдирган.
Изоҳ (0)