Бразилия футбол конфедерациясининг собиқ президенти Хосе Мария Марин 14 июль, сешанба куни Халқаро футбол федерациясидаги (ФИФА) коррупция иши юзасидан Швейцария судида сўроқ қилинади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Марин ҳибсга олингандан буён биринчи марта сўроқ қилинади. Суддаги бу эшитиш мансабдорни АҚШга экстрадиция қилиш масаласининг биринчи босқичи ҳисобланади.
Аввалроқ Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) собиқ президенти Жеффри Уэбб АҚШга экстрадиция қилинишга рози бўлган эди.
Изоҳ (0)