Филиппиннинг марказий ва шимолий қисмларида икки киши мамлакат шимолига ўтаётган «Фалкон» тўфони оқибатида ҳалок бўлди. Яна икки киши яраланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Маълум қилинишича, тўфоннинг шимоли-ғарбга томон соатига 20 километр тезлик билан ҳаракатланиши кутилмоқда.
Филиппин метеорологларининг хабар қилишича, соатига 160 километр тезликдаги шамолни олиб келаётган тўфоннинг «кўзи» пайшанба тонгида Филиппиннинг энг шимолий Батанес вилоятида жойлашган Итбаят шаҳридан 885 километр шимоли-шарқда бўлган. Бироқ бўроннинг даврий муссон шамолларини кучайтириб юборганлиги сабабли эндиликда Филиппиннинг Лусон ороли ва марказий қисмларига ҳам сув тошқини ва кўчкилар хавф солмоқда.
Бир қатор вилоятларда авиарейслар ва ўқув машғулотлари бекор қилинди.
Изоҳ (0)