Рухсат берилмаган норозилик ҳаракатлари иштирокчиларидан 30 га яқини тунни Ереван марказидаги Озодлик майдонида ўтказди, улардан бири ўз оғзини тикиб ташлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ови исмли активист, бунинг натижасида, ҳеч нарса ея олмаяпти ва яхши гапира олмаяпти, бироқ сув ичишга имконияти бор. «Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қаерим оғримаяпти», — деди активист.
Намойишчилар ҳамон 23 июнь кунги акцияни тарқатиб юборган полициячилар жазоланишини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахтида электр энергияси тарифлари оширилганидан кейин бошланиб кетган намойишлар икки ҳафтадан буён давом этмоқда.