Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Honda компанияси енгил автомобилда ҳаракатланишдаги тежамкорлик бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

Натижа 1,6 литрли двигателга эга, дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи Civic Tourer моделида амалга оширилди. Машинани навбати билан Honda’нинг Европадаги илмий тадқиқот марказининг икки мутахассиси — Фергал МакГрат ва Жулиан Уоррен бошқариб борди.

Сафар 1 июнь куни Бельгиянинг Алст шаҳарчасида бошланиб, 25 июнь куни худди шу ерда якунланди. Бу вақт давомида деярли 18 йил бирга ишлаган ҳамкасблар Европа иттифоқининг 24 давлати ҳудудида 13 498 километр масофани босиб ўтди.

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

Сафар давомида 100 километрга ўртача 2,82 литр ёқилғи сарфланган — автомобиль ҳужжатларида келтирилганидан 25 фоизга камдир (аралаш режимда 3,8 литр). Рекорд тўлиқ серияли чиқарилган оддий автомобилда ўрнатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)