Rolls-Royce компанияси ўзининг энг кучли модели — Wraith купесининг махсус модификациясини ишлаб чиқди. «Motor.ru» хабарига кўра, янги маҳсулот St. James Edition номини олди.
Икки эшикли автомобиль 6,6 литр ҳажмдаги, 633 от кучига эга 12 цилиндрли твин-турбо мотор билан таъминланган. Двигатель саккиз босқичли «автомат» узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.
Wraith купеси 4,6 сонияда 100 километр тезликка эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрга тенг.
Фақат қизил рангда бўладиган Rolls-Royce Wraith St. James чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади, бироқ айнан қанча ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Бир неча ойдан сўнг Rolls-Royce оиласида янги – Dawn номли модель пайдо бўлади. Модель йиғиладиган юмшоқ томга эга бўлади ва худди Wraith’даги 12 цилиндрли агрегат билан таъминланади.
Изоҳ (0)