Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кескин фикрларни баён қилиши билан машҳур бўлган америкалик миллиардер Дональд Трамп бу сафар АҚШнинг миграцияга оид сиёсати ҳақидаги танқиди билан ўзига эътибор қаратди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар беради.

Фото: topnews-ru.ru

Фото: topnews-ru.ru

У ўзининг давлатини мексикалик кўчманчилар учун чиқиндихона деб атади ва чегарадан ўтиб келаётган одамлар томонидан етказилиши мумкин бўлган хавф-хатар тўғрисида огоҳлантирди.

Америкалик сиёсатчилар 2016 йилда давлат раҳбари лавозимига бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозониш учун доимий равишда ўзларининг тарафдорлари сонини оширишга ҳаракат қилмоқда. Бунда улар камчиликни ташкил қилувчи миллатларнинг ҳам эътиборини қаратишга уринмоқда. Бироқ Дональд Трамп уларга суянмасликка қарор қилган кўринади.

«Мексика ҳукумати ўзига хуш келмайдиган кишиларни Қўшма Штатларга сиқиб чиқармоқда. Кўп ҳолатларда бу жиноятчилар, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар ва зўравонлардир. Шу тариқа АҚШ Мексика учун чиқиндихонага айланмоқда», — дейди миллиардер.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда