Дунё буддистлари етакчиси — Далай-лама XIV (Жецун Жампел Нгаванг Еше Тензин Гьяцо) 80 ёшини нишонламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Далай-лама 1935 йил 6 июлда Тибет шимоли-шарқидаги Таксер қишлоғида туғилган, 16 фарзанднинг тўққизинчиси бўлган. 1950 йили, 15 ёшида Тибетнинг диний ва дунёвий раҳбарлигини қабул қилиб олган.
1959 йили, Хитойга қарши исён бостирилгач, 80 минг нафар тибетликлар билан ватанини тарк этишга мажбур бўлган. Шундан бери Ҳиндистонда, Химачал-Прадеш штатида истиқомат қилади. Сургундаги Тибет ҳукуматини тузган.
Далай-лама 1989 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Бундан ташқари, яна саксондан зиёд мукофот, унвон ва илмий даражаларга эга. «Менинг ерим ва менинг элим», «Тибет буддизми», «Сургундаги озодлик», «Янги минг йиллик учун ахлоқ» каби кўплаб китоблар муаллифи.
Изоҳ (0)