Алишер Усмонов ва Иван Тавринга тегишли ЮТВ холдинги CTC Media акцияларининг 75 фоизини Швециянинг MTG компанияси ва бошқа акциядорлардан сотиб олишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
ЮТВ расмий таклифни 2 июль куни билдирган, эртасига эса компаниянинг 37,9 фоиз акцияларига эгалик қилувчи MTG директорлар кенгаши таклифни кўриб чиқиб, CTC Media битим тафсилотларини ишлаб чиқишни бошлашига розилик берган. 4 июль куни таклифни CTC Media кенгаши кўриб чиқиб, харидорларга молиявий маълумотлар ва битим учун керакли ҳужжатларни тақдим этишга розилик билдирган.
Қайд этилишича, 2016 йилда кучга кирадиган янги қоидаларга биноан хорижий инвесторларга Россия ОАВларининг 20 фоизидан ортиғига эгалик қилиши тақиқлангани туфайли MTG Group CТC ва «Домашний» сингари телеканалларга эгалик қилувчи CTC Media’даги ўз улушини сотишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)