Хитойнинг «Циндао Хайню» жамоасидаги сербиялик ярим ҳимоячи Горан Гогич 29 ёшида вафот этди. У жамоанинг машғулотларидан сўнг автобусда ҳушидан кетди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Аввалроқ Сербиянинг бир нечта жамоалари, жумладан «Црвена Звезда» ва «Ягодина» жамоаларида тўп сурган Гогичнинг автобусда аҳволи оғирлашди. Уни касалхонага етказишди, у ерда шифокорлар ўлим ҳолатини қайд этди.
«Ягодина» таркибида Гогич 2013 йилда Сербия Кубогини қўлга киритган, 2014 йилда эса «Црвена Звезда» жамоасига мамлакат чемпионатида ғалаба қозонишига ёрдам берган эди. Гогич 2015 йилда ўтган «Циндао»нинг 15 та матчида битта гол уришга эришган эди.
Изоҳ (0)