2 июль куни Тошкентда АҚШнинг Мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz».
Унда сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен АҚШ ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама алоқалар 1991 йилдан буён ҳамкорлик ва алоқа муносабатларининг барча соҳаларида ўсганлигини таъкидлади. У шунингдек АҚШ биринчилар қаторида Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олганлигини эслатиб ўтди.
«Ўзбекистон АҚШ давлати билан энг юқори даражадаги ўзаро манфаатли муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини тасдиқлади», — дейди элчи.
Памела Спратлен Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросининг аҳамиятини таъкидлаб, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Нукус каби қадимий марказларга ташриф буюрганлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)