Chevrolet Malibu ва Impala седанларининг ускуналари рўйхатидан 2016 йилда смартфонни совитувчи тизим ўрин олади, деб хабар бермоқда «Motor.ru». Жорий йилда эса ушбу функция янги авлод Cruze ва Volt автомобилларида дебют қилади.
Бундай функция олд панелида телефонни симсиз қувватлантириш ускунаси ўрнатилган автомобилларда таклиф этилади. Бунинг учун олд панелда катта ўзгариш қилинмаган — шунчаки симсиз қувватлантиргич ўрнатилган қути кондиционер тизими билан бирлаштирилган.
Тизим автоматик тарзда ёнади — ҳайдовчи ҳар сафар автомобилнинг иқлимий қурилмасида ҳароратни пасайтирганда смартфонни совитиш тизими ҳам ишга тушади.
Изоҳ (0)