Голливуд актёрлари Бен Аффлек ва Женнифер Гарнер ажрашиш ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда 30 июнь, сешанба куни Reuters хабар қилди.
«Биз узоқ ўйланишлар ва астойдил муҳокамалардан сўнг ажрашиш ҳақидаги қарорга келдик. Бундан кейин ҳам биз бир-биримизни яхши кўрамиз, дўстона муносабатда бўламиз ва фарзандларимизни биргаликда тарбия қиламиз», — дейди жуфтлик.
Улар мол-мулкни тақсимлаш ҳақидаги масала ҳал этилганидан сўнг ажрашади. Аффлек ва Гарнер ўзларининг учта фарзандини биргаликдаги васийликка олиш ниятида.
42 ёшли Аффлек ва 43 ёшли Гарнер 2005 йилда турмуш қурган бўлиб, уларнинг икки қизи ва бир ўғли бор.
Изоҳ (0)