АҚШ ва Куба давлатлари дипломатик алоқаларни тиклашга келишиб олди, ҳар иккала давлат элчихоналари 1961 йилдан буён биринчи марта қайта ишга тушади, деб хабар беради «Vedomosti.ru» The Washington Post маълумотига таяниб.
1 июль куни АҚШ президенти Барак Обама ва давлат котиби Жон Керриларнинг ушбу мавзуда чиқиш қилиши кутилмоқда. Дипломатик миссиянинг очилиш санаси ҳозирча айтилмаган. Кубага нисбатан қўлланилган иқтисодий эмбарго фақат Конгресс томонидан тегишли рухсат берилганидан сўнг бекор қилинади.
2014 йилнинг декабрь ойида Обама 18 ойлик махфий музокаралардан сўнг Куба билан муносабатларни яхшилаш ҳақида расман эълон қилган эди. Бу режа Вашингтон ва Гаванада элчихоналарнинг очилишидан ташқари савдо алоқаларининг ҳам йўлга қўйилишини назарда тутади.
Изоҳ (0)