Греция расмийлари 6 июлгача мамлакатнинг барча банклари фаолиятини тўхтатиб қўйиш, нақд пул олишга чеклов қўйиш ва хорижга пул узатишни тақиқлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Бундай чоралар банк бозоридаги эҳтимолий саросиманинг олдини олиш мақсадида кўрилган. Ҳукумат баёнотида таъкидланишича, нақд пул олишга қўйилган чеклов хорижий банклар томонидан берилган карталарга амал қилмайди.
Июнь ойи ўрталаридан буён Греция банкларидаги ҳисоблардан бир неча миллиард евро ечиб олинган. 22 июнь куни банкоматлардан бир кунда 3000 евродан кўп нақд пул олмаслик белгиланган, ҳозир бу чеклов 60 еврога туширилди.
Изоҳ (0)